Алишер Усмонов ХОҚга қимматбаҳо қўлёзма совға қилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПрезидент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов
Президент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йилнинг декабр ойида Кубертен қўли билан ёзилган Олимпия манифести аноним равишда аукционда 8,8 миллион долларга сотиб олинган эди.

ТОШКЕНТ, 11 фев - Sputnik. Миллиардер Алишер Усмонов Лозанна шаҳридаги Олимпия музейига замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси Пьер де Кубертеннинг манифестини совға қилди. Бу ҳақда ХОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган йилнинг декабр ойида Олимпия манифести ким ошди савдосида 8,8 миллион долларга сотиб олинган эди. Харидор номи номаълум эди.

"Бугун биз тарихий воқеанинг гувоҳи бўлдик. Биз тарихий ҳужжатни, Олимпия ҳаракатининг фалсафий асосларини акс эттирувчи нутқни кўрдик. Бундан ташқари, биз ушбу қўлёзманинг Олимпия уйига, аслида ўз макони бўлган жойга тарихий равишда қайтганини шоҳиди бўлдик", - деди ХОҚ президенти Томас Бах .

У Усмоновнинг саҳийлики тарихга яқинлашишга имкон берганини таъкидлади. Ўз навбатида, миллиардер олимпия ҳаракатининг бундай муҳим атрибутини хусусий шахсда сақланиши керак эмаслигини таъкидлади.

Фестиваль Корана - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов тақдим этган ноёб китоблар Тошкентга етиб келди

Кубертен манифестни 1889 йилда ёзган. Қўлёзманинг 14 саҳифасида замонавий Олимпия ўйинларининг асослари баён қилинган. "Халқлар ўртасидаги кураш фақат спортда бўлиши керак" деган ибора алоҳида қизиқиш уйғотади.

Кубертен Олимпия ўйинларини тиклаш ташаббускори ҳисобланади. Шунингдек, у Ўйинларнинг тимсоли ва қасамёдни ишлаб чиқди ва "Тезроқ, баландроқ, кучлироқ" шиорини таклиф қилди.

Унинг шарафига ХОҚ томонидан бериладиган маҳсус мукофот номланди, ушбу мукофот Олимпия ўйинлари чоғида кўрсатиладиган олижаноблик учун берилади.

Янгиликлар лентаси
0