Ўқувчининг тирноқлари узилиб тушишига сабаб бўлган ўқитувчига “ҳайфсан” берилди

© Sputnik / Антон Уницын / Медиабанкка ўтишПустые парты в одном из классов
Пустые парты в одном из классов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчининг эҳтиётсизлиги билан ўқувчининг тирноғи узилиб тушганлиги акс этган фотосуратлар тарқалди.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Бир оз аввал ижтимоий тармоқларда ўқитувчининг эҳтиётсизлиги билан ўқувчининг тирноғи узилиб тушганлиги акс этган фотосуратлар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги хабарига асосан.

Новый мост через канал Аму-Бухара - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқарган Миллий гвардия ходими қидирилмоқда

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган суратлар бўйича Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, ҳолат жорий йилнинг 21 январь куни Самарқандда содир бўлган.

16-умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси ҳамда айни пайтда мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари К.У. 8-“Г” синфда дарс машғулоти ўтаётган бўлган.

Ўқувчилар Д.Ш. ва Э.Ш.лар ўзаро тортишиб, ўқитувчи  уларни тинчлантиришга уринган ва Э.Ш.ни синфхонадан ташқарига чиқарган.

Уларнинг ортидан Д.Ш. ҳам эргашиб, синфхонадан чиқмоқчи бўлганида ўқитувчи К.У. ўқувчидан синфдан чиқмасликни талаб қилган ва жаҳл устида эшикни қаттиқ ёпган. Натижада эшикдан қўлини олиб улгурмаган ўқувчи Д.Ш.нинг ўнг қўл ўрта ва номсиз бармоқлари қаттиқ шикастланган.

Шу пайтнинг ўзида ўқитувчи ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.Б.ўқувчини шифохонага олиб борган ва унинг онасига хабар берган.

Топор, воткнутый в пень - Sputnik Ўзбекистон
Аёл ўз уйини болта ва президент сурати билан ҳимоя қилди – видео

Аммо содир бўлган ҳолат юзасидан мактаб раҳбарияти 21 январь ва ундан кейинги кунлар давомида шаҳар халқ таълими бўлимига ҳам, ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам хабар бермаган.

Ўқитувчи ўқувчининг олган жароҳатларини даволаш харажатлари ва унинг яқинлари кўрган зарарни қоплашга ваъда берган. 3-4 кун давомида харажатларни тўлаб, ўқувчининг уйига озиқ-овқат маҳсулотларини олиб бориб турган. Бироқ кейинчалик оилавий аҳволи туфайли ёрдам бера олмаган.

Ҳодиса юзасидан ХТВ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, жабрланувчининг онаси билан суҳбатлашилган, озиқ-овқат ва  моддий ёрдам берилган.

Ўқитувчи эса кейинги харажатларни ҳам тўлашни ўз зиммасига олган. Айни дамда ўқувчининг аҳволи яхшиланмоқда.

Лекин  ўқувчи билан муносабатларда эҳтиётсизликка йўл қўйган ўқитувчига шаҳар халқ таълими бўлими мудири буйруғи ва Меҳнат Кодексининг 181-моддасига мувофиқ, “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

Янгиликлар лентаси
0