Хитойда яна бир касаллик тарқалмоқда

Oбуна бўлиш
Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань вилоятида H5N6 парранда гриппи тарқалмоқда. Эпидемия олдини олиш мақсадида 4 мингдан ортиқ парранда йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань вилоятида H5N6 парранда гриппи тарқалмоқда, деб хабар қилди РИА Новости Хитой Қишлоқ хўжалик вазирлиги хабарига асосан.

Панголин - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар яна бир коронавирус тарқатувчисини аниқлади

Қайд этилишича, парранда гриппи Наньчун шаҳар округи Сичунь уездидаги фермалардан бирида аниқланган. Инсонларнинг парранда гриппи билан касалланиш ҳолати ҳозирча қайд этилмаган.

Фермада сал кам 2,5 минг дона парранда бўлган, улардан 1,84 минг донаси грипп юқтириш оқибатида нобуд бўлган.

Эпидемия тарқалганидан сўнг маҳаллий ҳукумат касаллик тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриб, 2,26 мингта паррандани йўқ қилган.

Аввалроқ Хитойнинг янги турдаги коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясининг жанубий чегарасида жойлашган Хунань вилоятида H5N1 парранда гриппи тарқалган ҳақида хабар қилинганди. Ўша вақтда 4,5 минг паранда ҳалок бўлди. Эпидемия тарқалишини олдини олиш мақсадида 17,8 минг дона парранда йўқ қилинди.

Янгиликлар лентаси
0