ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 92-“Оскар” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Асосий ғолиблар рўйхати:
Энг яхши фильм — “Паразитлар”;
Энг яхши режиссёр — Пон Жун-хо (“Паразитлар”);
Энг яхши актёр — Хоакин Феникс (“Жокер”);
Энг яхши актриса — Рене Зеллвегер (“Жуди”);
Иккинчи пландаги энг яхши актриса — Лора Дёрн (“Никоҳ тарихи”);
Иккинчи пландаги энг яхши актёр — Брэд Питт (“Бир куни ... Голливудда”);
Энг яхши оригинал сценарий — Пон Жун Хо (“Паразитлар”);
Энг яхши мослаштирилган қилинган сценарий — Тайка Вайтити (“Қуёнча Жожо”);
Энг яхши анимацион фильм — “Ўйинчоқлар тарихи-4”;
Энг яхши ҳужжатли фильм — “Америка фабрикаси”;
Хориж тилидаги энг яхши фильм — “Паразитлар”;
Энг яхши қўшиқ — “Рокетмен”, (I'm Gonna) Love Me Again) Элтон Жон мусиқаси, Берни Топин сўзлари;
Энг яхши оригинал саундтрек — “Жокер”, Хильдур Гуднадоуттир;