Таиландда ҳарбий хизматчи 12 инсонни ўлдирди, яна 16 нафарини гаров олди

© AFP 2023 / Manan Vatsyayana Служащие в ожидании прибытия короля Таиланда Маха Вачиралонгкорн на его коронацию в Бангкоке
Служащие в ожидании прибытия короля Таиланда Маха Вачиралонгкорн на его коронацию в Бангкоке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда у йирик савдо марказининг тўртинчи қаватида 16 нафар фуқарони гаровда ушлаб турибди.

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Ҳарбий хизматчи Таиланд шимоли-шарқида одамларга қарата ўт очди, қурбонлар бор, деб хабар қилди Sputnik радиоси. 

"Таиланд пиёда қўшинларидаги оддий аскар мамлакат шимоли-шарқидаги Накхон Ратчасима шаҳридаги кўчаларда одамларга қарата ўт очган", - деб хабар қилмоқда "Тхаи Рат" нашри маҳаллий полицияга таянган ҳолда.

Камида 12 киши қурбон бўлган, одамларнинг аксарияти жароҳатланган.

Нашр хабарига кўра, аскар ўз ҳарбий қисмидан HamVee ҳарбий йўлтанламасини олиб қочган ва шаҳар бўйлаб айланиб, вақти-вақти билан милтиқдан одамларга қарата ўқ узган. Савдо марказларининг бирининг қаршисида тўхтаб, харидорларга қарата ўт очган, сўнгра кўздан ғойиб бўлган.

Шунингдек, маълум бўлишича, ҳарбий ўзининг Facebookдаги саҳифасида онлайн-трансляция олиб борган, унинг аккаунти ҳозирда ёпилган. Аскар ўзини нега бундай тутгани сабаби номаълум. Khaosod нашри аскар то аккаунти йўқ қилингунига қадар ижтимоий тармоқларга бир нечта сурат ва видеоларни жойлашга улгургани ҳақида хабар қилган.

Аскар шахсини идентификация қилишган - у катта сержант Чакрапхан Тхомма эканлиги айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда Тхомма йирик савдо марказининг тўртинчи қаватида 16 нафар фуқарони гаровда ушлаб турибди.

 

Янгиликлар лентаси
0