Си Цзиньпин ва Трамп коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишди

© AP Photo / Susan WalshПрезидент США Дональд Трамп и председатель КНР Си Цзиньпин. Архивное фото
Президент США Дональд Трамп и председатель КНР Си Цзиньпин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойда 2019-nCoV типидаги янги коронавирусдан касалланганлар сони 31,1 мингдан ошди, улардан 636 нафари вафот этди.

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Дональд Трамп билан кечган телефон мулоқотида ХХРнинг коронавирусга қарши сайи-ҳаракатлари натижа бераётганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Хитой Марказий телевидениеси.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус туфайли кузатувга олинган кишилар сони маълум бўлди  

Трамп ва Си Цзиньпинь ўртасидаги мулоқот 7 февраль куни бўлиб ўтган.

Хитой етакчиси касаллик авж олишни бошлаган илк кунданоқ мамлакат ҳукумати ва хитой халқи коронавирус туфайли келиб чиққан пневмониянинг тарқалишини олдини олиш бўйича барча чораларни амалга ошираётганини қайд этган. Шунингдек, ушбу касалликнинг тарқалишига қарши курашда Хитой барча имкониятларга эгалигини ишонч билан қайд этган.

Ўз навбатида, Оқ уй матбуот хизмати Трамп Хитойнинг коронавирусга муваффақиятли қаршилик кўрсатишига ишон билдиргани акс этган баёнотни эълон қилди. Икки етакчи томонлар ўртасида кўпқиррали алоқалар ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабр куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида огоҳлантирганди. Мутахассислар касаллик қўзғотувчиси - 2019-nCoV типидаги янги коронавирус эканлигини аниқлашган. Хитойда бу вирусдан касалланганлар сони 31,1 мингдан ошди, улардан 636 нафари вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0