Қозоғистон Олий муфтийси соғлиғи ёмонлашгани туфайли истеъфога чиқди

© Фото: muftyat.kzВерховный муфтий Казахстана Серикбй кажы Ораз
Верховный муфтий Казахстана Серикбй кажы Ораз   - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон янги Олий муфтий этиб Науризбой ҳожи сайланди, унга 300 нафар депутат овоз берди. Науризбай Ўзбекистонда таҳсил олган.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Қозоғистон Олий муфтийси Серикбай ҳожи Ораз соғлиғи ёмонлашгани туфайли истеъфога чиқди. Унинг ўрнига Науризбай ҳожи сайланди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Серибай ҳожи ўз истеъфоси ҳақида “Ҳазрат Султон” масжидида ўтказилган Қозоғистон мусулмонлар идораси IX қурултой йиғилишида маълум қилди.

Серикбай ҳожи 2017 йил 8 декабрда Қозоғистон Мусулмонлар идораси раиси этиб сайланганди.

© Официальный сайт Духовного управления мусульман КазахстанаНовым Верховным муфтием Казахстана стал Наурызбай кажы
Қозоғистон Олий муфтийси соғлиғи ёмонлашгани туфайли истеъфога чиқди - Sputnik Ўзбекистон
Новым Верховным муфтием Казахстана стал Наурызбай кажы

У ўзининг ўрнига Науризбай ҳожини таклиф қилди.

Науризбай ҳожи 2018 йил октябрдан бери мамлакат Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари, Нур-Султон шаҳри бўйича идора вакили, “Ҳазрат Султон” масжиди бош имоми лавозимида фаолият кўрсатган.

У Тошкентдаги Имом Ал-Бухорий номидаги ислом институти (1993-1997 й.), Қозоғистон мусулмонлар идораси қошидаги ислом институтида (1999-2001 й.) таҳсил олган.

2009 йилда Мисрда ўз малакасини оширган. 2010 йилда Абай номидаги Олма-Ота давлат университетии тарих факультетини, 2011-2013 йилларда эса олийгоҳнинг “диншунослик” мутахассислиги магистратурасини тамомлаган.

Янгиликлар лентаси
0