Шарқий қирғоқ Америка флоти учун хавфсиз бошпана бўлмай қолди - АҚШ вице-адмирали

© Пресс-служба ОАО "ПО "Севмаш" / Медиабанкка ўтишАтомная подводная лодка (АПЛ) "Юрий Долгорукий"
Атомная подводная лодка (АПЛ) Юрий Долгорукий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ вице-адмирали таъкидлашича, Россия сув ости кемаларининг Атлантика океанида фаоллиги сезиларли даражада ошган.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Россия сув ости кемалари фаоллиги туфайли АҚШнинг шарқий қирғоқлари Америка флоти учун "хавфсиз бошпана" бўлмай қолди. Бу ҳақда АҚШ денгиз флоти вице-адмирали Эндрю "Вуди" Льюис маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости The Drive нашрига асосан.

Унинг сўзларига кўра, янада такомиллашган ва жим ҳаракатланувчи Россия сув ости кемалари жойлаштирилганлиги сабабли, АҚШ денгиз флоти энди Атлантикани ўзининг "инкор этиб бўлмайдиган" ҳукмронлик зонаси деб ҳисобламайди. Унинг қўшимча қилишича, душман "янада ҳалокатли қурол тизимлари" билан жиҳозланган ҳарбий техникадан фойдаланишни бошлаган.

"Бизнинг кемаларимиз энди шарқий соҳилда хавфсиз жойда бўлишини ёки ҳеч бўлмаганда Атлантика океанини бошқа жойга амалиётларни учун тўсқинликсиз кесиб ўтишга ҳаракат қилмаса ҳам булаверади", деди Льюис Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-денгиз институти ва Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, янги воқелик шундаки, денгизчилар АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Атлантика флотининг асосий ҳарбий-денгиз базаси жойлашган Норфолкдан чиқиб кетиши билан улар хавфли зонада ҳаракат қилишади.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Трамп нутқи матнини намойишкорона йиртиб ташлади

Вице-адмиралнинг таъкидлашича, Россия флотининг сув ости кемалари Атлантика океанида "исталган вақтда" патруллик қилади. Унинг эътибор беришича, сўнгги йилларда сув ости кемаларининг фаоллиги сезиларли даражада ошган. Шу билан бирга, у АҚШнинг қирғоқлари яқинида рус ҳарбий техникаларини жойлаштирилганлиги бўйича аниқ маълумот бермади.

Льюиснинг таъкидлашича, Москванинг фаолллиги сув ости кемалари билан чекланиб қолмаган. Унинг эслатишича, ўтган йилнинг декабр ойида Пентагон "Виктор Леонов" разведка кемасининг АҚШ қирғоқларида ҳаракатини фаол равишда кузатган. Унинг сўзларига кўра, унинг машғулотлари ҳарбийлар орасида "қандайдир шов-шувга" сабаб бўлган. Мақоланинг муаллифи соҳил қўриқчиларида ушбу ҳодисанинг ҳеч қандай далили йўқлигини таъкидлади.

Вице-адмиралнинг сўзларига кўра, бу борада АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемалари ва сув ости кемаларини операцияларга тайёрлаш тобора қийинлашиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0