Россия ТИВ Сурияда россиялик мутахассислар ҳалок бўлганини маълум қилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСитуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии
Ситуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тафсилотлар ошкор этилмаяпти, фақатгина минтақадаги террорчиларнинг фаоллиги ошгани ортидан рўй бергани маълум .

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Сўнгги икки ҳафта ичида Идлибда Россия ва Туркия ҳарбийлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Тафсилотлар ошкор этилмаяпти, фақатгина минтақадаги террорчиларнинг фаоллиги ошгани ортидан рўй бергани маълум . Охирги 14 кун ичида улар мингдан ортиқ ҳужумларни амалга оширишган.

“Январ ойи ўрталарида Россия ва Туркия ҳарбий кучлари Идлиб деэскалация ҳудудига “сукунат режими”ни жорий этишга навбатдаги уринишни амалга оширдилар. Аммо террорчилар нафақат жанговар ҳаракатларини камайтирмади, балки аксинча ҳужумларини кучайтирдилар", - дейилади ТИВ хабарида.

Сурия армияси ва тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ва ярадорлар юзга етгани қўшимча қилинган.

Бундан ташқари, хабарда Россиянинг Хмеймим авиабазасига зарба дронлари ёрдамида ҳужум қилиш уринишлари давом этаётгани айтилган.

Идлибдаги вазият

Россия, Эрон ва Туркия 2017 йил май ойида Остонада (ҳозирги Нур-Султон) Сурияда тўртта деэскалация ҳудудини яратишга келишиб олдилар.

Улардан учтаси 2018 йилда Дамашқ назоратига ўтди. Тўртинчиси, Идлиб вилоятида ва қўшни Латакия, Хама ва Ҳалаб вилоятлари қисмларида жойлашган бўлиб, вақтинча ҳукумат кучлари томонидан ишғол этилмаган, аксарият қисми Джибҳат ан-Нусра* террорчилари томонидан қўлга олинган.

Воронка образованная в результате авиаудара в городе Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Идлибда олти нафар турк аскарлари ҳалок бўлди

2018 йил сентябр ойида Сочида Россия ва Туркия, ўндан ортиқ турли хил бўлинмалар мавжуд Идлибда қуролсизлаштирилган зонани ташкил этиш тўғрисида битим имзоладилар. Уларнинг энг йириги, туркпараст гуруҳлар иттифоқи бўлмиш "Миллий озодлик фронти" ва "Джебҳат ан-Нусра" *, жами 30 мингга яқин жангчилардан иборат.

2020 йил 26 январда Алеппонинг турар-жой ҳудудларини террорчилар томонидан кунликўққа тутилиши натижасида ўнлаб тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлаётганлиги сабабли, Сурия армияси Алеппо ғарбига ҳужумни бошлади.

Эскалация авж олиши фонида Анқара ва унинг баъзи шериклари Дамашқ ва Москвани гуманитар нишонларга ва турк ҳарбийларига зарба беришда айбламоқда. Россия ва Сурия минтақадаги беқарорликнинг сабаби террорчиларнинг хатти-ҳаракатлари эканлигини бир неча бор таъкидлаган.

Асирга олинган жангарилар Туркиянинг "ан-Нусра"га алоқаси борлигини хабар қилишди

Ҳафта бошида Туркияда сурияликларнинг қўлидан беш аскар ўлгани ҳақида хабар қилинган эди.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0