АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини эълон қилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишКапитолий (United States Capitol) на Капитолийском холме в Вашингтоне
Капитолий (United States Capitol) на Капитолийском холме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Майкл Помпео ўз ташрифи давомида эълон қилган ҳужжат - АҚШ Марказий Осиёда 2025 йилга қадар қандай ҳамкорликни йўлга қўймоқчи эканлигини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik.  АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Марказий Осиёга бўлган ташрифи доирасида АҚШнинг 2019-2025 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё бўйича стратегиясини эълон қилди.

Ушбу Стратегия 6та асосий бўлимдан иборат бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

1.Марказий Осиё  давлатларининг суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаш. Ушбу мақсадда АҚШ ҳудудда ўзининг дипломатик иштирокини оширади. Ундан ташқари “ҳудуда тарқоқликка олиб келаётган келишмовчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беради”. АҚШ Марказий Осиё электр ҳалқаси ҳамда савдо сотиқни ривожлантиришда иштирок этади.

Бешкекда ташкил қилинаётган “Америка Марказий Осиё Университети” – ҳудуднинг ёш ақллари АҚШ илмий унвонларини олиш, керакли бизнес кўникмаларни ўрганиш учун ўсиб борувчи хабга айланади ва ҳудуд билан узоқ муддатли уюшмалар ташкил қилишга хизмат қилади.  

Марказий Осиёда террорчилик хавфини камайтириш, бу ерни террорчилар яшириниш жойига айлантирмаслик.  

3. Афғонистон билан ҳамкорликни кучайтириш. АҚШ Афғонистон хавфсизлиги бутун Марказий Осиё учун муҳим деб ҳисоблайди.

4. АҚШ ҳукумати МО давлатлари Афғонистон билан алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.

5. Ҳудудда ҳуқуқ устуворлигини ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш.

6. АҚШнинг Марказий Осиёга сармоя киритишини қўллаб қувватлаш.

“АҚШнинг Марказий Осиё ишларида муваффақиятли иштирок этиши - бизнинг миллий хавфсизлик, хориждаги манфаатларимиз ва фуқароларимизни ҳимоя қилиш учун хизмат қилади”, - дейилган АҚШ стратегиясида.

Эслатиб ўтамиз, россиялик эксперт Андрей Казанцев, бироз олдин АҚШ давлат котиби Марказий Осиёга келишидан асосий мақсад – ушбу ҳудудда айни дамда етакчилик қилаётган Россия ва Хитойга нисбатан ўз позициясини кучайтириш мақсадида келган деб хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0