АЭС қурилиши бўйича жамоат эшитувлари бўлиб ўтади

© МинЭнерго УзбекистанаВстреча делегаций Узбекистана и Казахстана в МинЭнерго Узбекистана
Встреча делегаций Узбекистана и Казахстана в МинЭнерго Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда АЭС қурилиши муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жамоат эшитувлари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон аҳолиси орасида Ўзбекистонда АЭС қурилиши муносабати билан оммавий эшитувлар ташкил қилинади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.   

Халқаро меъёрлар ва МАГАТЭ нинг талабларига мувофиқ яқин келажакда Ўзбекистон Республикаси ва қўшни давлатлар ҳудудида, шу жумладан, Қозоғистон Республикасида Ўзбекистон АЭС иншоотларини жойлаштириш ва улардан фойдаланишга доир фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича жамоат эшитувлари ўтказилиши кутилмоқда, - дейилган хабарда.

Кеча 5 феврал куни Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири М. Мирзагалиев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистонда АЭС қурилиши, умуман давлат ядровий-энергетика дастурини амалга ошириш ва ядровий инфратузилмани яратиш, шунингдек ядровий хавфсизлик соҳасидаги халқаро ҳуқуқий воситаларни имплементация қилиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Қозоғистон томони қўшни давлат томонидан атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш бўйича қабул қилинаётган чораларни ижобий баҳолади ва бундан буён атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Учрашув натижаларига кўра ушбу йўналишда биргаликда иш олиб бориш бўйича келишувга эришилди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0