ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Оригинал дори ишлаб чиқилганидан сўнг 15 йилгача унинг аналогини ишлаб чиқариш мумкин эмас. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлаб ўтди.
Сардор Кариевга кўра, оригинал дори ишлаб чиқарилганидан сўнг, 15 йилгача унинг аналогини ишлаб чиқариш мумкин эмас. Маълум муддат ўтгач, дорининг номи бироз ўзгартирилган ҳолда унинг аналоги ишлаб чиқарилиши мумкин. Бироқ бу унинг таъсир кучини ўзгартирмайди.
Сардор Кариевнинг таъкидлашича, барча дорилар икки хил — рецептли ва рецептсиз бўлади. Рецептли дорилар ОАВ орқали реклама қилинишига рухсат этилган, дорихоналарда кенг сотилаётган дорилар саналади.
Шунингдек, рецептсиз дорилар дозаси ва реакция бериш эҳтимоли кучли бўлган, реклама қилиш таъқиқланган дорилардир.
Айни кунда дорихоналарда ушбу икки турдаги дорилар савдосини назорат қилиш йўлга қўйилган. Бироқ шунга қарамай одамлар шифокор тавсияси билангина дори сотиб олиши ва истеъмол қилиши лозим.
Маълумот учун, аксарият касалликларнинг 25 % инсонларнинг дориларни нотўғри истеъмол қилишлари оқибатида юзага келади.