Қозоғистон Ухандан ўз фуқароларини эвакуация қилди

Oбуна бўлиш
Қозоғистон Хитойдан 83 нафар фуқаросини олиб келди. Улардан 80 нафари Ухань шаҳрида таҳсил олган талабалардир. Шунингдек, Қозоғистон Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон ҳукуматининг мурожаатига биноан ушбу мамлакат фуқароларини ҳам Ухань шаҳридан эвакуация қилган.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Қозоғистон ҳукумати ўз фуқароларини Хитойнинг Ухань шаҳридан эвакуация қилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг матбуот хизмати хабар қилди.

Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Хитойга коронавирус билан курашда ёрдам беради

Таъкидланишича, Қозоғистон фуқаролари 2 февраль куни ватанга олиб келинган. Парвоз вақтида уларга барча ҳимоя воситалари билан таъминланган шифокорлар ҳамроҳлик қилишган.

“Қозоғистон Республикаси фуқароларининг саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фавқулодда тиббиёт миллий мувофиқлаштириш маркази 83 нафар қозоғистонликларни ватанга олиб келди. Улардан 80 нафари Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлган талабалардир”, - дейилган хабарда.

Олиб келинганларнинг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилгандан кейин улар пойтахт касалхонасининг махсус ажратилган корпусида 14 кунлик карантинга жойлаштирилган.

Шунингдек, Қозоғистон Қирғизистон, Беларусь ва Арманистон ҳукуматининг мурожаатига биноан ушбу мамлакат фуқароларини Ухань шаҳридан эвакуация қилган.

Янгиликлар лентаси
0