Уралда метеоритнинг портлаши видеога олинди. Метеорит 31 январь кечаси қулаган. Метеорит Ерга яқин масафода портлаб кетганлиги сабаб унинг ўт олиши атрофни ёруғ қилиб юборди.
Курган, Омск, Тюмень ва Челябинск вилояти аҳолиси ҳам бу ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлишган.
Бунга қадар 2013 йилда Уралда метеорит қулаган эди. Ўшанда Челябинск метеорити ҳақида хабар бутун дунёга овоза бўлган эди.