Президент боксчи Муроджон Аҳмадалиевни “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирлади

Муроджон Ахмадалиев
Муроджон Ахмадалиев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти мамлакат бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозонган Муроджон Аҳмадалиевни фахрий унвон билан тақдирлади.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев чемпион боксчи Муроджон Аҳмадалиевни “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Муроджон Ахмадалиев завоевал 2 чемпионских титуда IBF и WBF Super - Sputnik Ўзбекистон
Бунақаси бўлмаган: Муроджон Аҳмадалиев WBA ва IBF чемпиони бўлди

Президент фармонида ушбу фахрий унвон Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида профессионал бокс бўйича бўлиб ўтган мусобақада юксак азму шижоат ва маҳоратини намоён этиб, мамлакат бокс спорти тарихида илк маротаба WBA ва IBF йўналишларида ғалаба қозонган, ёшларга ибрат намунасини кўрсатиб, улар онгида миллий ғурур, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтириш борасидаги катта хизматлари учун берилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муроджон Аҳмадалиев америкалик боксчи Дэниэл Романни маҳлумб этиб,  WBA ва IBF чемпиони камарига эга чиққани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0