ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Жорий йил 1 февраль кунидан эътиборан кунлик чартер авиапарвозлар Мадинаи Мунаввара халқаро аэропортига тўғридан тўғри амалга оширилади. Бу ҳақда Дин ишлари қўмитаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни биринчи чартер авиарейс Тошкент-Мадина йўналишида тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига учиб кетди. Самолётдан 245 нафар зиёратчи ўрин олган.
“Умра сафарига боришни хоҳловчилар ўзларининг доимий турар жойидаги маҳалла идораси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари мумкин”, - дейилади қўмита хабарида.