Ўзбекистон парранда гўшти импортига чеклов ўрнатди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПрилавок с мясом птицы. Архивное фото
Прилавок с мясом птицы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон эпизоотик вазият туфайли парранда импортига вақтинча чеклов ўрнатди. Юқумли касалликлар қўзғатувчи ҳайвонларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида керакли чора-тадбирлар қўлланилди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тирик парранда ва парранда маҳсулотларининг Ўзбекистонга импорт қилиниши бўйича вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди. 

Вспышка пневмонии неизвестного происхождения. Предварительно установлено, что возбудителем заболевания стал новый тип коронавируса — 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги барча парвозлар вақтинча тўхтатилди

Қайд этилишича, эпизоотик вазият  мураккаблашганлиги боис, республика ҳудудига юқумли касалликлар қўзғатувчи ҳайвонларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида керакли чора-тадбирлар қўлланилган.

Яъни “Ветеринария тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ парранда гриппи қайд этилган давлатлардан тирик парранда, парранда гўшти, термик ишловдан ўтмаган барча турдаги парранда маҳсулотларини импорт қилишга вақтинча чеклов жорий қилинган.

 Шунингдек, наслли инкубацион тухум ва бир кунлик жўжалар, парранда гриппига мойил бўлган ёввойи қушлар импортига ҳам тақиқ қўйилган.

Парранда ва парранда маҳсулотлари импорти чеклови — Афғонистон, Бангладеш, Болгария, Бутан, Въетнам, ЖАР, Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Миср, Ироқ, Исроил, Қувайт, Мексика, Намибия, Непал, Нигерия, Россия, Эрон (Мазондорон провинцияси) каби давлатлар бўйича ўрнатилган. 

Янгиликлар лентаси
0