ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олма-отада 31 январь куни Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Унда Россия, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон бош вазирлари иштирок этди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар тез орада ички савдодаги тўсиқларни бартараф этиш ва бизнес учун рақобат шароитларини ривожлантиришга эътибор қаратиш кераклигини айтди.
“Россия барча шароитларни яратган ҳолда ЕОИИни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда давом этади. Умуман олганда, биз фаолиятнинг барча асосий йўналишларида Евросиё интеграциясининг динамикасини ижобий баҳолаймиз: биринчи навбатда, умумий бозорнинг фаолияти яхшиланмоқда. Асосий мақсад – “бешлик” давлатларининг иқтисодиёти ўсишини таъминлашдир”, - деб таъкидлади Мишустин.
ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи, халқаро интеграция иқтисодий бирлашма ҳисобланади. Иттифоқ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил кузда мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди. Мамлакатда бу интеграциянинг фойдали ва салбий томонлари муҳокама қилиниб, таҳлил қилинмоқда.