Тожикистон Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишПокупатели в торговом зале гипермаркета
Покупатели в торговом зале гипермаркета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси барча турдаги Хитой озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Тожикистон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси барча турдаги Хитой озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан чой ва экин уруғларини олиб киришни тақиқлади, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Коронавирус қурбони бўлмаслик учун тавсиялар - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар

Хитойда коронавирус эпидемияси бошланганидан сўнг, масъул ҳокимият идораларига ҳатто учинчи мамлакатлардан ҳам олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди, деди Тожикистон Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси раиси Муҳаммадсаид Файзуллозода.

“Кеча, тадбиркорлар афғон чегарасига олиб бормоқчи бўлган Хитой меваларини олиб киришга рухсат берилмади. Чегара пунктларида фаолият кўрсатаётган органларга Хитой маҳсулотларини аниқлаш ва уларни Тожикистонга киритмаслик тўғрисида кўрсатма берилди. Коронавирус топилганидан сўнг Хитойдан чой импорти ҳам тақиқланган”, - деди раис.

Тожикистон Иқтисодиёт ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Тожиддин Жўразоднинг сўзларига кўра, ҳозирда Хитой ноозиқ-овқат маҳсулотлари бошқа мамлакатлар орқали Тожикистонга келтирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0