Россияда коронавирус билан касалланган икки шахс аниқланди

© Sputnik / Татьяна Меель / Медиабанкка ўтишПассажиры в зоне международных прилетов аэропорта Владивостока
Пассажиры в зоне международных прилетов аэропорта Владивостока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда биринчи марта коронавирус билан касалланган икки шахс аниқланди. Касалланган шахслар - Хитой фуқаролари.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Россияда биринчи марта коронавирус билан касалланган икки шахс аниқланди. Хасталанганлар шахслар - Хитой фуқаролари. РИА Новости хабарига асосан.

Коронавирус қурбони бўлмаслик учун тавсиялар - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар

Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова маълум қилишича, мамлакатда коронавирусга қарши кураш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ухан шаҳрида 300 нафар, Хубейда эса 341 нафар Россия фуқаролари истиқомат қилади.

Россия ҳукумати Хитойдан қайтиб келмоқчи бўлганлар сонини ҳисоблаб чиқади.

Ҳозирда фуқароларни олиб келиш учун Хитойга учадиган самолётларни белгилаш ва фуқароларни икки ҳафтага карантинга жойлаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Янги коронавирус

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди.

Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Хитойда янги типдаги коронавирус пневмонияси билан касалланган беморлар сони 9 692 нафарга етди. Касалланганларнинг 213 нафари ҳалок бўлган. Фақатгина охирги бир сутка давомида 1 982 янги ҳолат аниқланган.

Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия, БАА, Ҳиндистонда юқтириш ҳолати қайд этилган.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.

Янгиликлар лентаси
0