ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатларнинг машқлари 2020 йилда Россия, Арманистон, Белорусия ва Қирғизистоннинг ўқув полигонларида ўтказилади, деди ташкилот Бирлашган штаби бошлиғи генерал-полковник Анатолий Сидоров матбуот анжуманида.
"Коллектив хавфсизликнинг Ўрта Осиё минтақасида коллектив тезкор қўшинлар кучлари халқаро терроризмга қарши курашиш учун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг кучлари ва воситаларидан фойдаланишни синовдан ўтказишга қаратилган "Рубеж" қўшма машқларини ўтказадилар", деди Сидоров.
Коллектив хавфсизликнинг Кавказ минтақасида КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий кучлари ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашни, Шарқий Европа минтақасида эса - қўшма разведка амалиётларини олиб боради.
Сидоровнинг таъкидлашича, 2020 йилда "коллектив хавфсизликнинг барча ҳудудлари ва ташкилотнинг коллектив кучлари таркибий қисмларини қамраб оладиган "тезкор ва жанговар машғулотлар" ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2012 йилдан бери КХШТ аъзоси эмас, лекин аъзо давлатлар билан икки томонлама асосда ҳамкорликни давом эттирмоқда.