Навоий комбинатидан 10 тонна руда ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишДобыча урановых руд в руднике
Добыча урановых руд в руднике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кон ишчилдаридан ташкил тоган жиноий гуруҳ смена давомида рудани яширинча тўплаб, уни кон ҳудудидан олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Навоий кон – металлургия комбинатидан таркибида олтин ва кумуш бўлган руда ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти.

Хабрада айтилишига кўра, 2019 йилнинг июнь ойида 26 ёшдан 41 ёшгача бўлган 16 нафар шахсдан иборат жиноий гуруҳ “Навоий кон – металлургия комбинати” Давлат корхонаси тасарруфидаги “Қорақўтон” конидан жами 9930 кг рудани яширин равишда олиб чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.

Жиноий гуруҳ ўғирлаган руда таркибида 1176,96 гр. олтин ва 1210,52 гр. кумуш бўлган, уларнинг қиймати 438 миллион сўмдан ортиқ бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан жуда кўп миқдорда содир этилган ўғирлик) бўфича жиноят иши қўзғатилиб, ҳар бир шахсга содир этилган жиноятда иштирокчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда, қамоқ жазоси белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0