NI дунёни 30 дақиқада йўқ қилишга қодир сув ости кемаларини маълум қилди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПодводный крейсер "Князь Владимир" возобновил заводские ходовые испытания
Подводный крейсер Князь Владимир возобновил заводские ходовые испытания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“National Interest” журнали дунёни 30 дақиқада йўқ қилишга қодир бешта сув ости кемаларини маълум қилди. Улардан учтаси Россия кемалари.

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. “National Interest” журнали дунёни 30 дақиқа ичида йўқ қилишга қодир бешта сув ости кемаларини маълум қилди. Улардан учтаси Россияга, иккитаси эса Америкага тегишли.

Рейтингда Россиянинг “Борей”, “Дельфин” ва “Ясень-М” сув ости баллистик ракеталари ўрин олган. Мақола муаллифлари “Борей” сув ости кемасини “энг шовқинсиз сув ости кемаси” деб аташган.

Ядерный взрыв - Sputnik Ўзбекистон
Россия АҚШни “ўн марта” ер билан яксон қилишга қодир – Хитой ОАВлари

Мақолада “Дельфин” ва “Ясень-М” 2 минг километрга Америка қирғоқларига яқинлашиши ва шу масофадан Буюк кўлларга қадар бўлган нишонларни йўқ қилиши мумкинлиги айтилган.

Рейтингда Американинг “Огайо” ва “Колумбия” туридаги сув ости кемалари ҳам ўрин олган. Уларни қуриш келаси йилда кутилмоқда. 2031 йилда эса қуролланишга топширилади.

Журналистларнинг фикрига кўра, юқорида келтирилган машиналар шунчалик қудратлики, уларнинг биттаси билан 300 га шаҳар катталигидаги нишонларни йўқ қила олади.

“Ҳақиқатдан, бу машиналар ва уларнинг жанг аслаҳалари, агар учинчи жаҳон уруши бошланса, тамаддунни пицца буюртма қилишга сарфланадиган вақтга қараганда кам вақт ичида йўқ қилиб юборган бўларди”, - дейилади мақолада.

Янгиликлар лентаси
0