ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ҳиндистоннинг Керала штатида коронавируснинг биринчи юқиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
“Керала штатида Ухань университетида таҳсил олаётган талабада янги коронавирусдан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, беморнинг аҳволи барқарор ва у шифокорлар назорати остида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги турдаги коронавирусдан касалланганлар сони 7711 кишига етган. Улардан 170 нафари вафот этган. Хитойдан ташқари Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия, Малайзия, Финляндия ва БААда юқтириш ҳолати қайд этилган.