Толибон АҚШ самолётини уриб тушириши мумкинми?

© AP Photo / Raumat GulБоевики движения Талибан
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Толибон" АҚШ самолётини уриб тушириши мумкинми - ҳарбий журналист Александр Хроленко жавоб беради.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Душанба куни Афғонистоннинг Ғазни вилоятида АҚШнинг Bombardier E11A русумли ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Самолётни уриб туширишда жавобгарликни дарҳол “Толибон” ўз зиммасига олди. Улар тезда уриб туширилган самолёт видеолавҳасини ҳам намойиш этишди.

Видеолавҳа

“Разведка ишлари билан шуғулланаётган самолёт Дих-Як яқинда Садо-Хель аҳоли пункти устида уриб туширилди. Самолёт ичда бўлган экипаж аъзолари ҳамда МРБнинг юқори лавозимли зобитлари қурбон бўлди. Ундан ташқари самолётда махфйи ҳужжатлар ҳам бор эди”, - деб изоҳ берди воқеага диний-ҳарбий уюшма вакили Забихулла Муджахед.

Ўз навбатида АҚШнинг Афғонистондаги Ҳарбий кучлари вакили полковник Сони Леггет самолёт АҚШга тегишли эканини тан олди, лекин уни Толибон уриб туширганини тан олмади. АҚШ ҳарбийларидан яна бири самолётда 10 кишидан ортиқ одам бўлмаганини хабар қилди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, толибон афғон ҳамда АҚШ ҳарбийларининг самолёт ҳалокатга учраган жойга боришга уринишган лекин муваффақиятсизликка учраган.

Техник масала

Агар “Толибон” ҳақ бўлиб чиқса, бу ҳудуддаги АҚШ кучлари обрўси учун катта зарба бўлади. “Толибон” вакиллари самолётни қандай уриб туширганларини ҳозирча хабар қилгани йўқ, лекин баъзи манбааларда амерка самолёти совет даврида ишлаб чиқилган Р-73 "Вымпел" ракетаси ёрдамида уриб туширилган дейилмоқда.

Заводской номер ракеты Бук  - Sputnik Ўзбекистон
Малайзия самолётини уриб туширган ракета Украинага тегишли - Россия МВ

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Афғонистонда АҚШнинг бир неча учувчисиз аппаратлари ва С-130 Hercules ҳарбий самолёти ўхшаш услубда уриб туширилган эди.

Совет даврида ишлаб чиқарилган Р-73 ракетаси аслида самолёт ва вертолётларда қўлланиш учун мўлжалланган, лекин уни қўлбола услубда ердан туриб учирса ҳам бўлади. Бунинг учун йўналтирувчи рельс ва аккумулятор керак холос. Бундай учирганда ракета ўз узоқлигининг 50%ини йўқотади, лекин қолган 20 км ҳам аксарият самолётларни уриб тушириш учун етарли. Ракета инфрақизил бош қисми, ўзини ўзи нишонга йўналтириш тизимига эга, шунинг учун осмонда самолётни унинг ўзи топиб олиши мумкин. Ракета тезлиги 2500 км/соатни ташкил этади.

Бундай ракеталар Совет Иттифоқи даврида 70 йиллар охирида ишлаб чиқарила бошлаган. Улар Афғонистон ҳудудига 40 армия билан бирга келиб қолган бўлиши мумкин, лекин СССР минглаб ана шундай ракеталарни Ҳиндистон, Алжир, Ироқ, Хитой, Миср ва Болгарияга экспорт қилган. 1992 йилга қадар 6000 мингта ана шундай ракеталар ишлаб чиқарилган.

Последствия удара новейшей американской ракетой - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ янги ракетаси қандай зарба бериши маълум бўлди - фото

Самолёт ҳақида

АҚШ Ҳарбий кучларига тегишли бўлган Bombardier E-11A самолёти осмонда алоқа таъминлаш вазифасини бажарган. АҚШ учувчилари уни “Осмондаги Wi-Fi” деб аташар эди. Қайд этиш жоизки,  жуда узоқ масофаларга учиши мумкин, узоқ вақт давомида осмонда бўлиши мумкин.

Самолётдан нафақат учувчилар, балким учувчисиз аппаратларни бошқариш ва йўналтиришда ҳам фойдаланилади.

“Толибон” тарқатган видеотасвирга кўра, самолётнинг остки қисмига зарар етмаган, гўёки у қорнига қўнишга мажбур бўлган, лекин унинг ўрта ва уст қисми ёниб йўқ бўлиб кетган.

Эрон генералининг ўлдирилишига алоқаси борми

Генерал Қосим Сулаймонининг АҚШ томонидан ўлдирилиши ҳали кўпчилликнинг эсидан чиққани йўқ. Шу сабабли АҚШнинг алоқа самолёти ҳалокатини кўпчиллик эроннинг қасоси деб гумон қилиши ҳам мумкин.

Протестующие с фотографиями убитого генерала КСИР Касема Сулеймани и президентом Хассаном Роухани, 3 января 2020 года - Sputnik Ўзбекистон
Эрон АҚШдан қасос олишнинг 13та сценарийсини тайёрлади - ОАВ

Агар ушбу алоқа самолёти ростдан ҳам “Толибон” томонидан уриб туширилган бўлса, бу жуда жиддий таёргарлик кўришни, маълум техник билимларга эга бўлишни талаб қиладиган операция бўлиши керак.

Эроннинг Tasnim ва Mashregh ахборот агентликлари АҚШнинг ушбу самолёти Эрон Ислом революцияси қўриқчилари кучлари томонидан генерал Қосим Сулаймонининг ўлими учун қасос сифатида уриб туширилган деган хабарларни тарқатмоқда. Улар айтишига кўра, ушбу самолётда Эрон генералини уриб туширишга алоқадор бўлган АҚШ ҳарбийлари бўлган.

Нима бўлганда АҚШ айни дамда ушбу самолёт ҳалокати юзасидан ўз текширувини ўтказмоқда ва унинг натижаларини расман эълон қилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0