ТИВ Ўзбекистон фуқароларига Хитойга боришдан тийилиб туришни қатъий тавсия этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Хитой ҳукумати кўраётган қатъий чораларга қарамасдан коронавируснинг янги шакли (2019-нCоВ) тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Вафот этганлар сони эса 130 нафардан ошган.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Хитойга хизмат, туристик ва бошқа мақсадларда ташриф буюришдан тийилиб туришларини қатъий тавсия этди.

Национальный флаг Китая - Sputnik Ўзбекистон
Ухандан қайтиб келган талабаларга мутахассислар билан боғланиш қатъий тавсия қилинди

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари берган маълумотга биноан Хитой ҳукумати кўраётган қатъий чораларга қарамасдан коронавируснинг янги шакли (2019-нCоВ) тарқалиши билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолмоқда. Вирусни юқтирганлар сони 6 мингдан кўпроқни ташкил қилиб, касалликдан вафот этганлар сони эса 130 нафардан ошди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва бош консулхонаси Ухан шаҳри ва карантин жорий қилинган бошқа шаҳарлардаги фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб турибди. Марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари билан биргаликда юзага келаётган муаммолар, шу қаторда маиший масалаларни тезкорлик билан ҳал қилмоқдалар.

“Ватандошларимизнинг соғлиғига бўлган эҳтимолий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон фуқароларига Хитойга хизмат, туристик ва бошқа мақсадларда ташриф буюришдан тийилиб туришлари қатъий тавсия этилади”, - дейилади ТИВ хабарида.

ТИВ Хитойдаги фуқароларга зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатнинг Пекин шаҳридаги элчихонасига +86 135 1102-4242 (Бобур Яҳяев), +86 139 1175-4476 (Шуҳрат Умиров) телефон рақамлари орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги бош консулхонасига +86 131 2255-5772 (Азиз Улуғбеков) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0