Марихуана билан қўлга тушган эркак ИИО ходимига 10 минг $ пора беришга уринди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры: доллары США
Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алиакбар И.нинг ёнидан иккита гугурт қутисида сақланган марихуана топилган. ИИО ходими ҳуқуқбузарликни қайд этган. Шунда фуқаро ходимни 10 минг доллар эвазига сотиб олишга уринган.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik.Тошкентда ИИО ходимига бермоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, 27 январь куни Чилонзор тумани ИИО ФМБнинг ҳудудий бўлимларидан бирининг бошлиғининг ўринбосари Тошкент ИИББ раҳбариятининг номига билдирги билан мурожаат қилган. Унда у ўша куни 30 ёшли Алиакбар И.нинг гиёҳвандлик воситаларини сақлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлигини содир этилиши ҳолатини қайд этганганини баён қилган. Алиакбар И.нинг ёнидан иккита гугурт қутисида сақланган марихуана топилган.

Қўлга олинган фуқаро ходимдан ишни расмийлаштирмасликни илтимос қилган ва бунинг эвазига эса 10 минг доллар таклиф қилган.

Женщина легкого поведения в гостинице - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган “ўта тажрибали” фоҳиша қўлга олинди

“Суҳбат ходим томонидан аудимосламага ёзилиб, аризага CD-диск кўринишида илова қилинган. Ушбу вазият ҳақида у ИИВнинг Тошкент шаҳар бўйича хавфсизлик бошқармасига, шунингдек, Тошкент шаҳар прокуратурасига маълум қилган”, - дейилади хабарда.

Шу куннинг ўзида тезкор гуруҳ тузилган ва тезкор тадбирда Алиакбар И. 9,5 минг доллар бераётганида қўлга олинган. Яна 500 доллар унинг чўнтагидан топилган. Жиноятчи илгари гиёҳвандлик воситалари сақлаганлиги факти бўйича баённома тузилганини ва масъулиятдан қочиш ниятида у ходимга пора таклиф қилганини тасдиқлаган.

Тошкент шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 211-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича (“Пора бериш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0