АОКАга янги раҳбар тайинланди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Комил Алламжонов келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатини президент Администрациясига киритган

ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Дилшод Саиджанов Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Комил Алламжонов и Саида Мирзиёева  - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АОКАдан кетишди

Эслатиб ўтамиз, Бугун АОКАда президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Мажлисда АОКА директори в.б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент Администрациясига киритишгани ва Президент Администрацияси томонидан ушбу мурожаатлари кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинган.

Мажлис якунида Низомиддинов Агентлик томонидан эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаб, Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёеваларнинг республика ОАВ соҳасида демократик ислоҳотларни амалга оширишда, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини оширишдаги шахсий ҳиссаларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон давлати ривожланиши йўлидаги келгуси ишларига зафарлар тилаган.

Янгиликлар лентаси
0