Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликда Зарафшон дарёсида ГЭС қуради

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишПлотина ГЭС на реке
Плотина ГЭС на реке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат ишчи гуруҳи Тожикистон ҳудудидаги Зарафшон дарёсида Яван ГЭСини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 282 млн долларни ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорликда Зарафшон дарёсида ГЭС бунёд этишни муҳокама қилди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу масала икки давлат ишчи гуруҳининг учрашувида муҳокама қилинган.

“Муҳокама мавзусининг асосий масаласи – Тожикистон Республикаси ҳудудидаги Зарафшон дарёсида Яван ГЭСини қуриш лойиҳаси бўлди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати тахминий миқдори 282 млн. АҚШ долларини ташкил қилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Яван ГЭСнинг йиллик электр энергиясини ишлаб чиқариши 140 МВтга тенг бўлади.

Тожикистон делегацияси билан якуний-хулосавий учрашув 29 январь куни ўтказилади. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг келгуси режаларига доир масалалар якуний тарзда кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0