Супермодель Ирина Шейк Купер билан ажрашиши ҳақида сўзлаб берди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСупермодель Ирина Шейк
Супермодель Ирина Шейк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик супермодель Ирина Шейк биринчи марта америкалик актёр Брэдли Купер билан ажрашиши ҳақида изоҳ берди.

Газета.ru нашри ёзишича, Шейкнинг фикрига кўра, икки ажойиб инсон албатта “яхши жуфтлик” бўлади дегани эмас.

“Ўйламанки, орамизда бўлган нарсалар учун жуда омадли бўлганмиз. “Б” сиз ҳаёт - бу янги асос”, - дейди Шейк.

Шунингдек, Шейк қизи Леи тарбиялашда дуч келган қийинчиликлар ҳақида гапирди.

“Бир вақтнинг ўзида она ва ишлайдиган аёл ўртасида мувозанатни топиш қийин”, - дейди модель.

Шейк янги муносабатлари ҳақида маълумотни очиқламади.

"Шахсий ҳаётим жамоатчилик эътиборидан четда қолишига қарор қилдим. Бу ўзидан шахсий деб аталади, чунки бу фақат сиз ва оилангизга тегишли. Мен бундан хурсандман", - деб таъкидлади супермодель.

Шейк ва Купер 2015 йилда ўз муносабатларини бошлашган. Жуфтлик ажрашиши ўтган йилнинг бошида маълум бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0