Тошкентда электрон тиббиёт тизими жорий этилиши мумкин

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентХоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев встретился с основателем компании IHMG Догру Савашем.
Хоким Ташкента Джахонгир Артыкходжаев встретился с основателем компании IHMG Догру Савашем. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахт ҳокимлигида IHMG таъсисчиси Дўғру Саваш билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасаларида электрон тиббиёт тизимини жорий этиш масаласи муҳокама этилди.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Тошкентда электрон тиббиёт тизими жорий этилиши мумкин. Пойтахт ҳокими IHMG таъсисчиси Дўғру Саваш билан учрашувда Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасаларида электрон тиббиёт тизимини жорий этиш масаласини муҳокама қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Дўғру Саваш ушбу тизим афзалликлари ҳақида тўхталиб ўтган.

Работников скорой тоже могут  снабдит боди-камерами - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт ходимлари учун ҳам боди камералар синовдан ўтмоқда

Таъкидланишича, бу тизим аҳоли жон бошига қанча ва қайси ихтисосликдаги тиббиёт муассасалари зарурлиги, бугунги кунда қандай касалликлар кўрсаткичи юқори эканлиги, дориларга бўлган талаб ва эҳтиёж каби қатор масалаларда аниқ статистика юритиш ва шундан келиб чиқиб, ишни ташкил этиш, тиббиётнинг маълум йўналишларини ривожлантириш кераклиги борасида хулоса қилиш имконини беради.

Учрашувда электрон тиббиётни жорий этиш ва ривожлантириш зарурати, бунинг учун талаб этиладиган чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

HMG таъсисчисига пойтахт аҳолиси сони ҳамда уларнинг тиббиёт йўналишидаги мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда шаҳар учун қанча даволаш-профилактика, таҳлил ва ташхис муассасалари кераклиги борасида маълумот тайёрлаш таклиф қилинди.

Хабарда томонларнинг бу йўналишдаги фикр ва тажриба алмашинуви давом этиши қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0