АҚШ ҳам Эрон ҳам қизил чизиқни кесиб ўтишди - эксперт

© SputnikПолитолог Геворг Мирзаян
Политолог Геворг Мирзаян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ва Эрон кескинлашишда давом этадилар, бу борада улар ҳали ўзларини англаб етмаган жанг майдонларига келиб қолишлари мумкин деб ҳисоблайди россиялик эксперт.

Америка Қўшма Штатлари Яқин Шарқни АҚШ-Ерон урушининг арафасига қўйди. Вашингтон ва Теҳрон ҳозирда таҳдидларни камайтирганга ўхшаса-да, ҳозирча бу чизиқни ҳеч ким тарк этмади.

Геворг Мирзаян, Россия Федерацияси Молия Университети, сиёсий фанлар кафедраси доценти - Спутник учун

Гап эгаси

Аслида, буларнинг барчаси Американинг Сурия ва Ироқдаги шиа жангариларининг позицияларига бир қатор ракета ва бомбали ҳужумлари билан бошланди. Натижада нафақат сурияликлар, балки Ироқ кўнгилллилари ҳам ўлдирилди – аслида америкаликларига иттифоқдош армиянинг амалдаги аскарлари. Ғазабланган одамлар Боғдоддаги АҚШ элчихонасига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Табиийки, улар бинони тортиб олишмади - аммо 40 йил аввалги тарихий бир томоша (АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасини босиб олиниши) дарҳол Вашингтон кўз олдида пайдо бўлди. Ва Америка раҳбарияти ҳужумни бошлаганларни жазолашга қарор қилди. Албатта, ўзининг ҳарбийларини эмас, балки эронликларни – АҚШнинг фикрига кўра, ҳужумни ташкиллаштирган -  Эроннинг барча ташқи ҳарбий операцияларининг қўмондони, афсонавий генерал Кассам Сулаймоний бўлган. Америкаликлар уни очиқчасига ўлдирдилар – бошқаларга дарс бўлиши учун.

Эрон ва АҚШ можароси: Яқин Шарқдаги кескинлик пасаядими - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ-Эрон можароси: Яқин Шарқда кескинлик пасаядими

Бироқ, Теҳрон дарсни тушунмади - ва зарба билан жавоб берди. Американинг иккита базасига (биттасидан генерални ўлдирган дрон учирилган)ракетали ҳужум билан. Улар Трампнинг АҚШ ҳарбийларига хужумга жавобан  Эроннинг элликдан ортик нишонларига (шу жумладан ҳарбий эмас, балки маданий бойлик аҳамиятига эга) тўлиқ миқёсда зарба беришини огоҳлантирганига қарамай жавоб беришди.

Охир-оқибат, Трамп – тан олишимиз керак, Американинг энг урушга ўч президентларидан бири қарор қабул қилиши керак эди: ваъдасини устидан чиқиб уруш бошлаш ёки вазиятнинг ривож топишига чек қўйиш? Ва Трамп - Американинг энг оқилона ва сурбет президентларидан бири, иккинчи вариантни танлади. Гапнинг эгаси ўз сўзларини  қайтариб олди. У америкаликларнинг ҳеч бири ракета ҳужумлари чоғида ҳалоқ бўлмаганини  ва у санкциялар ва босимларга эътиборни қаратиб, "чекинаётган Эрон" га қарши ҳарбий зарба бермаслигини айтди.

Қарорнинг сабаблари аниқ ва оқилона - АҚШнинг Эрон билан уруши нафақат Ислом Республикасини йўқ қилади, балки Трампнинг 2020 йилда қайта сайланиш имкониятини ҳам йўққа чиқаради.

Ҳаммаси энди бошланяпти.

Бироқ, Трампнинг ақл-идроки умуман вазият низонинг суст кечиши ҳолатига ўтганини англатмайди. Бу ҳолатнинг ўзи йўқ. Вашингтон ва Теҳрон, иккала томондан ҳам ўрнатилган ва ҳурмат қилинадиган қизил чизиқларни кесиб ўтишди - энди ҳар иккала пойтахтда ҳам ҳар қандай дипломатик майдонда, бамисоли терра инкогнито, узлари билмаган, англаб етмаётган майдонларда янги жангларга тайёр.

АҚШ Эрон зарбасидан 11 аскари яраланганини тасдиқлади

Қўшма Штатлар биринчи бўлиб бу чизиқни кесиб ўтишди - улар демонстратив шароитда (ва бу асосий сўз) Эроннинг энг юқори ҳарбий раҳбарларидан бирини йўқ қилишганда, мамлакатнинг миллий қаҳрамони бўлган ва баъзи экспертларнинг таъкидлашича Ислом республикасининг кейинги президенти бўлиш имкониятига эга бўлган одамни. Кейин Вашингтон "биз халқ билан эмас, балки Эрон режими билан урушяпмиз" деган гапларини рад этгандан кейин - Трамп маданий мерос объектларини бомбардимон қилиши билан таҳдид қилганида, у бутун цивилизатсияга таҳдид қилди. Ушбу иккала ҳолат Эроннинг барча ташвиқотлари амалга ошира олмаган ишларни бажарди - улар Эрон жамиятини бирлаштирди (санкцияларнинг оғир иқтисодий таъсири бўйнига тушган, шунингдек, баъзи эронликлар Ислом республикасининг Яман, Сурия ва Ироқдаги амалиётларига катта миқдордаги маблағлар сарфлашини тушуна олмаётганлиги  сабабли қайнаб парчаланаётган).

Бундан ташқари, Вашингтон нафақат эронликларни, балки ироқликларни ҳам бирлаштирди. Саудия Арабистони ва бошқа кучларнинг Ироқ шиалари ўртасида ушбу араб давлатида Эроннинг ҳукмронлик қилишига қарши норозиликни қўзғатиш бўйича узоқ муддатли ишларига хавф туғдирилди - Боғдод яқинидаги Сулаймоний автомашинасига намойиший зарба, Ироқ шиалари кўнгиллилари раҳбари Абу Маҳди ал-Муҳандиснинг (Сулаймоний билан бирга бўлган) параллел равишда ўлдирилиши, Ироқнинг бошқа ҳарбийларини ҳам қўшган ҳолда,  маҳаллий шиаларни бирлаштирди. Шунчалар бирлаштирди-ки, улар парламент орқали Ироқдан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни талаб қиладиган резолюцияни қабул қилишди. Ва Трамп ушбу қарорга ("қўшинларни олиб чиқиш ҳали эрта" иддаоси билан) итоат этишдан бош тортди, Давлат котиби Майк Помпео эса Ироқ парламенти Ироқ халқининг эмас, балки Теҳроннинг хоҳиш-иродасини акс эттиришини шаъма қилди - буларнинг барчаси Бағдодда аксиламерика кайфиятни кучайтирди.

Эронликларга келсак, улар ҳеч бир мамлакат ўзлари қила олмаган ишни қилдилар. Улар Америка базаларига намойишкорона ракета ҳужумини уюштиришди ва бунинг учун ҳеч қандай ҳарбий "жавоб" олишмади. Бу АҚШ хавфсизлиги учун энг муҳим қизил чизиқ эди. Бу хавфсизлик нафақат Американинг ҳарбий кучига, балки Америка душманларининг Штатларга ҳужум қилган тақдирда барча Америка кучи уларнинг устига тушишига ишонишларига асосланган эди. Энди Трампнинг Эронни бомбардимон қилишдан бош тортиши бу ишончни сусайтирди (нафақат Қўшма Штатларга қарши кейинги ҳарбий операцияларни ривожлантириш учун рағбатлантирилган Эрон ҳарбийларида, балки бошқа мамлакатлардаги "ҳурматли ўртоқлар"да). Демак, бундан кейин яна шунга ўҳшаш ҳарбий инқирозларни кутишимиз мумкин.

Имкониятлар ва хавфлар

Эрон-АҚШ можароси тегишли мамлакатларда диққат билан кузатилмоқда. Улардан баъзилари ушбу можаронинг фойдали йўналишларини кўриб чиқмоқдалар, бошқалари эса эҳтимолий йўқотишларни ҳисоблашмоқда. Ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий.

Иран отмечает 40 летие исламской революции - Sputnik Ўзбекистон
Эрон: АҚШ бизга ҳужум қилса, Исроил ярим соат ичида йўқ қилинади

Албатта, Исроил ва Саудия Арабистони можаро қўзғатувчиларининг олдинги сафларида. Нафақат можародан, балки тўғридан-тўғри АҚШ-Эрон урушидан ҳам бу иккала мамлакат манфаатдор (Тел-Авив ва Ар-Риёд Эронни мавжуд душман деб билади ва у билан ў кучлари билан  курашолмайди). Табиийки, Исроил ва Саудия Арабистони Трампни ваъдасини устидан чиқиб, Эронга катта зарба беришга мажбур қиладиган баъзи янги воқеаларнинг пайдо бўлишидан жуда қизиқишмоқда. Масалан, Америка фуқароларига қарши ҳужумларда, уларнинг излари Теҳронга олиб келишида. Жуда бўлмаса, Эроннинг халқаро ҳамжамиятга қарши жиноий ҳаракатлари (бамисоли, Украина самолётини нимагадир пойтахт аэропорти яқинида  уриб тушуришга қарор қилганликда айбланган Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими). Ушбу ҳаракатлар учун Ислом Республикасига қарши янги санкциялар жорий қилиш мумкин.

Қурбонлар орасида эса Эроннинг энг конструктив қўшнилари - Арманистон ва Озарбайжон бор. Уруш бошланган тақдирда миллионлаб эронлик қочқинлар ушбу Кавказ республикалари ҳудудига кириб келади, уларни боқиш, кийинтириш ва жойлаштириш керак.

Города мира. Тегеран - Sputnik Ўзбекистон
Эрон махсус хизматлари 17 нафар АҚШ жосусини қўлга олди

Уруш бўлмаса ҳам, АҚШ-Эрон муносабатларининг янада ёмонлашиши Арманистон ва Озайрбайжонни Эронни ушлаб турувчи давлатлар гуруҳига қўшиш мақсадида Американи Ереван ва Бокуга босимини кучайтиришига олиб келиши мумкин. Трампда бу босим учун воситалар мавжуд. Арманистон ва Озарбайжонни Эрон билан можарога тортиш бўйича америкаликларнинг аввалги уринишлари муваффақиятсиз бўлди, аммо ўша пайтда жиддий босим воситалари ҳали  қўлланилмаган эди.

Ниҳоят, АҚШ-Эрон қарама-қаршилигининг кучайиши, Ереван ва Боку Теҳрон иштирокида амалга оширмоқчи бўлган улкан иқтисодий лойиҳаларнинг амалга оширилишини шубҳа остига қўйиши мумкин. Биринчи навбатда гап Шимол-Жануб транспорт йўлаклари (Европа ва Ҳинд океанини Суэц каналини четлаб ўтган ҳолда бирлаштириш имконини берадиган), шунингдек, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида кетмоқда.

Муаллифнинг фикри ноширнинг позициясига тўғри келмаслиги мумкин.

Янгиликлар лентаси
0