Проректор дипломи сохта бўлиб чиқди - ОАК

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Азамат Акбаров 2009-2016 йиллар давомида BURCH университетида фаолият юритган. Лекин ушбу халқаро университет талабаси бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 25 янв - Sputnik. Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" туризм халқаро университети биринчи проректори Азамат Акбаровнинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)дипломи қалбакилиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси расмий баёнотида эълон қилинди.

Паспорт Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Бишкекда ўзбекистонлик қалбаки қирғиз паспорти билан қўлга олинди

2019 йил декабрь ойининг бошларида ОАКга “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг биринчи проректори Азамат Акбаровга Босния ва Герцеговина давлатининг BURCH халқаро университети  томонидан берилган ва 2019 йил 5 февралда ОАК Раёсатининг қарорига асосан нострификация қилинган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломининг қалбакилиги тўғрисида оғзаки маълумотлар келиб тушади.

ОАК томонидан мазкур масалани атрофлича ўрганиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда тегишли тадбирлар амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, BURCH халқаро университетига расмий мурожаатлар юборилди.

Масъул ташкилотлардан расмий жавоб хатлари олингунга қадар дастлабки текширувлар натижаси асосида ОАК Тартиб-қоида комиссияси тавсиясига кўра, ОАК Раёсати йиғилишида мазкур масала муҳокама этилиб, Азамат Акбаровнинг нострификацияланган дипломи ваколатини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди.  

Трудовые мигранты возвращаются домой - Sputnik Ўзбекистон
Қалбаки ҳужжатлар бўйича ўзбеклар Финландияда биринчи бўлди

2020 йил 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали BURCH халқаро университети ректори жаноб Мерсид Потурак номидан расмий жавоб хати олинди.

Унда қайд этилишича, Азамат Акбаров 2009-2016 йиллар давомида ушбу университетда фаолият юритган. Лекин BURCH халқаро университети талабаси бўлмаган. Унга тегишли дипломнинг шакли, формати ва муҳри ҳам университетнинг амалдаги диплом намунасига тўғри келмайди. Бундан ташқари, диплом Азамат Акбаровга 2009 йил 20 августда берилгани қайд қилинган. BURCH халқаро университети эса 2008 йилда ташкил этилган.

Юқоридаги расмий ҳужжатларга асосан ОАК Раёсатининг қарори билан Азамат Акбаровга тегишли фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олганлиги тўғрисидаги нострификацияланган дипломи бекор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0