ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Қирғизистон Хитойдан гўшт ва гўшт маҳслуотларни вақтинча олиб киришни чеклади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги давлат инспекциясига асосан хабар қилди.
Ветеринария идораси Қирғизистонга Хитойдан 140 тонна қутурган мол гўшти олиб кирилгани ҳақида ижтимойи тармоқларда тарқалган хабарни рад этди. Бу фейк хабарларда чегарада 70 тонна гўшт тўхтатилгани ва шу миқдорда сотувга чиқарилгани айтилган, фуқаролар фастфут билан овқатланмаслик ва қийма гўштни сотиб олишмаслиги юзасидан огоҳлантирилган.
Давлат инспекциясида таъкидланишича, ўтган йил декабрда Хенан провинциясидан 48 тонна ўрдак гўшти олиб кирилган. Бу гўшт барча текширув ва экспертизалардан ўтказилгандан сўнг сотувга чиқарилган.
Хитойда коронавирус билан вазият ҳал бўлгунга қадар гўшт олиб кириш тўхтатилди.
Инспекция томонидан фейк хабарлар интернетда тарқатилиши ҳолати юзасидан мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасига хат юборилди.