Сиёсий партиялар президент мурожаатномасидан нимани кутмоқда?

© Sputnik / Рамиз БахтияровВыступление Шавката Мирзиёева перед депутатами Олий Мажлиса
Выступление Шавката Мирзиёева перед депутатами Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон сиёсий партия етакчилари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномадан нималарни кутишмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон сиёсий партия етакчилари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномадан нималарни кутишмоқда, шу ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Для гостей вип-уровня: в Tashkent City открылись гостиница и конгресс-холл - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси Tashkent Cityдаги Конгресс холлда бўлиб ўтади

ЎзЛиДеп етакчиси Актам Хаитов: “Ўтган ҳафта муҳим сиёсий ҳафта бўлди. Президент айтдиларки, биз халқ ва ватан тақдирини ҳар бир дақиқада ҳис қилиб яшашимиз керак дедилар, бунда катта маъно бор. Президентимиз катта йўналишларни белгилаб бердилар. Ҳар битта қиладиган ишимиз одамларни оғирини енгил қилишга қаратилади. Халқимизни ҳаёти сифатини кўтаришга қаратилади. ЯИМ кўрсаткичини кўтарамиз. Мурожаатда кўплаб янгиликлар бўлади, бу мурожаатда бизнес муҳитни яхшиланишини, экспорт яхшиланиши кутяпмиз. Давлат улушини иқтисодиётда камайишини кутаяпмиз.

ЎзХДП раҳбари Улуғбек Иноятов: уч йилга якун ва бўладиган беш йилга концептуал дастуриаламал бўладиган ташаббус билан чиқадилар деб ўйлайман. Партияларни роли ҳақида гапирадилар деб ўйлайман. Келгуси марралар ҳақида аниқ аниқ масалаларни кутаяпмиз

Экологик партия раҳбари Борий Алиханов: биз ҳозир тарихий воқелик арафасида турибмиз. ҳаяжон билан энтикиб кутяпмиз мурожаатномани. Муҳтарам юртбошимиз ўз чиқишларида табиатга бўлган эҳтиром ҳақида Бобурнома мисолида айтиб ўтиб кетдилар. Шарқ ренессансини оладиган бўлсак, ривожланиш Шарқдан бошланади деган ибора бор.

"Миллий тикланиш" раҳбари Алишер Қодиров: бизни олдимизда миллий уйғониш ва юксалиш даври турибди. Ҳақиқий муаммоларимизни очиқ гаплашсак ўзгаришлар бўлади.

"Адолат" партияси раҳбари Наримон Умаров: мурожаатдан нима кутаяпти? ҳар йилги мурожаатни алоҳида сиёсий воқелик деб кутамиз. Халқ ҳам катта ишонч билан кутади. Ҳар соҳада ўзгаришлар бўлади шу мурожаатдан кейин деган умид бўлади. Аҳолимизни манфаатларини таъминлаш экан ислоҳотлардан мақсад ушбу қадамлар жуда зарур. Бу катта жараён. Суд ҳуқуқ масалаларида ислоҳотлар бўлишини коррупцияга қарши қатъий кураш белгиланишини кутаяпмиз.

Сайлов натижалари - Sputnik Ўзбекистон
Сайлов натижалари: муҳим ўзгаришлар ва такрорий овоз бериш

Эслатиб ўтамиз, республикада ўтказилган сайловлар якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар ЎзЛиДеП — 53 нафар (35 фоиз); "Миллий тикланиш" — 36 нафар (24 фоиз); "Адолат" СДП — 24 нафар (16 фоиз); ЎзХДП — 22 нафар (15 фоиз); Экопартия — 15 нафар (10 фоиз) депутатлик ўринларига эга бўлди.

Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси илк маротаба анъанага кўра йил якунида эмас, балки йил бошида ўтказилмоқда. Тадбир ўтказилиш жойи этиб анъанавий Ўзбекистон Форумлар мажмуаси эмас, балки 2019 йилда қуриб битказилган ва пойтахт кўркига айланишга улгурган Tashkent Cityдаги Конгресс холл танланган. Мурожаатномани юздан зиёд журналистлар ёритиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0