ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Қотил дизайнер Наримон Григорян билан билан инстаграм ижтимоий тармоғи орқали танишган. Қисқа вақт ичида унинг ўзига тўқ эканлигини билгач ўзининг қабиҳ режасини амалга оширишга уринган, Марказий студия телеканалига асосан.
Қотилликда гумон қилинаётган шахс А.А. дизайнер Наримон Григорян билан 2019-йилнинг декабр ойларида инстаграм ижтимоий тармоғи орқали танишган. У қисқа вақт ичида дизайнернинг ўзига тўқ эканлигини англаб етган ва 2020 йилнинг 13 январ куни кўнглидаги шум режасини амалга ошириш пайида бўлган.
У қўлига пичоқ ва 1 л баклажкада бензин олиб, Наримонга қўнғироқ қилган ва унинг уйига бораётганлигини айтган.
Қотил дизайнерни у яшаётган уйда ўлдириб, марҳумга тегишли электрон сигарет чекиш мосламаси, 625 АҚШ доллари, иккита айфон русумли телефон аппарати, наушник ва каптива русумли автомашина калитини олган. Марҳумнинг устига эса бензинни сепиб, ёқиб юборган ва хонадон эшигини ёпиб жиноят жойидан узоқлашган.
Қотилга нисбатан 2020 йилнинг 17 январ куни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган. 24 ёшли айбланувчининг ёнидан марҳум дизайнерга тегишли бўлган 400 АҚШ доллари, 1 миллион 60 минг сўм пул, наушник ва 1 дона электрон сигарет чекиш мосламаси далил сифатида олинган.
Қотил томонидан ёқиб юборилган дизайнернинг жасади 1 ва 2 % куйганлиги аниқланган. Айни дамда мазкур жиноят юзаисдан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.