ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Қозоғистонда полиция ходимлари ва қутқарувчилар кучайтирилган тарзда ишлашга ўтишди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилмоқда.
Об-ҳавонинг ёмонлашгани сабаб тўққизда вилоятнинг 48 участкасида барча турдаги транспорт воситалари учун ҳаракат чекланган.
Ички ишлар вазирининг кўрсатмасига биноан, полиция ва фавқулодда вазиятлар ходимлари фуқаролар ва хавфсизлигини таъминлаш ва уларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш мақсадида кучайтирилган тарзда ишлаш режимига ўтишган.
Акмола вилоятида республика аҳамиятига молик Екатеринбург-Олмаота йўллари участкаларида ҳаракат барча турдаги транпорт воситалари учун ёпиқ.
Павлодар вилоятида - республика аҳамиятига молик Нур-Султон – Ерейментау – Шидерти участкасида.
Шимолий Қозоғистон вилоятида - республика аҳамиятига молик Екатеринбург-Олмаота участкасида
Ақтобе вилоятида - республика аҳамиятига молик Ақтобе-Орск автомобиль йўллари участкаларида.
Шунингдек, Нур-Султонда шаҳар атрофидаги барча йўналишли жамоат транспортлари учун ҳаракат вақтинчалик тўхтатиб қўйилган.