Қўлга олинган шахслар ҳимояси учун янги лойиҳа ишлаб чиқилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда қидирувдаги ёки жиноят содир этган шахс ушланганда ўша жойнинг ўзидаёқ, унинг яқин қариндоши ёки оила аъзоларига маълум қилинади.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Эндиликда қидирувдаги ёки жиноят содир этган шахс ушланганда ўша жойнинг ўзидаёқ, унинг яқин қариндоши ёки оила аъзоларига маълум қилинади. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси матбуот котиби маълумот берди.

Убит известный узбекский дизайнер и хореограф Нариман Григорян - Sputnik Ўзбекистон
Григорянни ўлдиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Қайд этилишича, мамлакат раҳбарининг 2019 йил 13 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика Бош прокуратураси томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Лойиҳага кўра, бундан буён процессуал ҳаракатларни амалга оширишда видеоёзувдан фойдаланилиши мажбурийдир.

Яъни гумонланувчи, айбланувчи, судланувчининг адвокатдан воз кечиш жараёни, шахсни ушлаш ҳамда шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш ҳаракатлари видеоёзув гувоҳлигида амалга оширилади.

Сўнгра ушбу жараёнларнинг видеоёзув орқали амалга оширилганлиги ҳақида  тегишли баённомага қайд этилиб, унга видеоёзув материаллари илова қилинади.

Шахсни ушлаш жараёнида видеоёзувни қўллаш имконини бермайдиган ёки кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина видеоёзув қўлланилмайди.

Аммо ушбу шароитда ҳам қўлга олинган шахс давлат органи биносига олиб келингач, унинг ҳуқуқлари ҳақида тушунтириш жараёни видеотасвирга олинади.

Ушбу лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шуки, эндиликда қидирувдаги ёки жиноят содир этган шахс ушланганда бу ҳақда ўша жойнинг ўзидаёқ, унинг яқин қариндоши ёки оила аъзоларига маълум қилинади.

Айни дамда ушбу лойиҳа муҳокама порталига жойлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0