Вазирлар маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири лавозими тугатилиб, бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг 22 январдаги қарори билан Вазирлар маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири лавозими тугатилиб, бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди.

Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар ҳукуматга аъзолар номзодини маъқулладилар - рўйхат

Шунингдек, Вазирлар маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида бир қатор лавозимлар ва котибиятлар тугатилиб, бошқа лавозимлар киритилди ва тегишли котибиятлар ташкил этилди.

Жумладан, бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари, бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимлари киритилди, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятлари кабилар ташкил этилди.

Қарор билан Вазирлар маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0