Пойтахт йўлларининг транспорт оқими энг зич бўлган қисмлари қайта таъмирланмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровПредновогоднее оформление улицы Истиклол в Ташкенте
Предновогоднее оформление улицы Истиклол в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўлларнинг транспорт оқими энг зич бўлган қисмларини қайта таъмирлаш ишларини бошлади.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бектемир, Сергели ва Юнусобод туманларидаги йўлларнинг транспорт оқими энг зич бўлган қисмларини қайта таъмирлаш ишларини бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Раҳмонқулов маълум қилди.

Унинг қайд этишича, қайта таъмирланадиган йўллар бўйича лойиҳа ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Реконструкция қилинаётган участкаларда янги автобус бекатлари, пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Қипчоқ кўчаси ва ҳалқа автомобиль йўлни боғлайдиган янги ер усти йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган бўлиб, у транспорт оқими жуда зич бўлган Янги Сергели кўчасида тирбандликни камайтиради.

Автомобили в тоннеле - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги пуллик тоннеллар ва автомобил йўллари қурилиши режалаштирилмоқда

Шу билан бирга, Сергели туманидаги автомобиль бозорига кириш ва чиқиш йўлларини қайта қуриш режалаштирилган. Қайта қуриш тугагандан сўнг, Янги Сергели кўчасидан кириш амалга оширилади, чиқиш эса ҳалқа автомобиль йўлига амалга оширилади.

1. Янги Сергели кўчасининг Жанубий вокзалдан Қипчоқ кўчасигача бўлган 6,6 км.лик қисмини реконструкция қилиш.

2. Аҳмад Дониш кўчасини Mega Planet савдо марказидан Нурафшон кўчасигача бўлган 6,4 км.лик қисмини реконструкция қилиш.

3. Фарғона йўли кўчасининг Кичик ҳалқа автомобиль йўлидан Ҳусайн Бойқаро кўчасигача бўлган 7,6 км.лик қисмини реконструкция қилиш. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, йўл реконструкциясининг умумий суммаси 230,9 млрд  сўмни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0