Ўзбекистон аҳолиси коронавирусдан қай даражада ҳимояланган?

Oбуна бўлиш
Коронавирусда гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун Вирусология илмий текшириш институтининг интенсив терапия бўлимида махсус санитар хона тайёрлаб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Хитойда тарқалган коронавирусдан бугун Ўзбекистон ҳудуди, хусусан давлат чегараси қай даражада ҳимояланган? Ушбу саволларга мавзу доирасида АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бахром Алматов - Sputnik Ўзбекистон
Инсонга юқтирилган коронавируснинг дастлабки белгилари қандай?

Қайд этилишича, бугунги кунда “Uzbekistan Airports” АЖ ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Тиббий-санитария хизмати томонидан давлат чегараси, айниқса, Хитойни кесиб ўтган шахсларни юқори сифатли тиббий кўрикдан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖда фаолият юритувчи стюард ва стюардессалар ҳамда борт бошқарувчиларига эпидемик вазият ва унинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор аниқланса, унга қандай ёрдам берилади? 

Санитария эпидемиология осойишталиги директори Баҳром Алматовга кўра, коронавирусда гумон қилинган беморларни қабул қилиш учун Вирусология илмий текшириш институтининг интенсив терапия бўлимида махсус санитар хона тайёрлаб қўйилган.

Қолаверса, аэропорт ва темир йўл вокзалларида ушбу касалликда гумон қилинган бемор аниқланганда у дарҳол изоляторга изоляция қилинади, коронавирус лаборатор таҳлилини ўтказиш учун намуна олинади.

Шунингдек, коронавирус инфекциясининг янги тури бўлган “nCoV” нинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши бўйича ҳам олдиндан чора-тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Умуман касалликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олингани боис мамлакат аҳолисининг хавотирланишига асос йўқ.

Янгиликлар лентаси
0