ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Бокс бўйича Хитойда ўтадиган Токио-2020 лицензион турнири бекор қилинди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида Осиё-Океания қитъалари учун бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа ўтиши белгиланган эди.
“Афсуски, ушбу ҳудудда ҳаёт учун хавфли коронавируснинг тарқалиши сабаб лицензион турнир бекор қилинди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтадиган мусобақа қачон ва қаерга кўчирилиши борасида янгилик яқин кунлар ичида эълон қилинади.
Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси Уишань шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.