Қорақалпоғистон ҳудудида кўплаб археологик ва меъморий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятини мудофаа аҳамиятига эга қурилмалар ташкил қилади. Хорижий... 23.01.2020, Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон ҳудудида кўплаб археологик ва меъморий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксариятини мудофаа аҳамиятига эга қурилмалар ташкил қилади. Хорижий туристлар асосан Тупроққалъа, Аёзқалъа, Катта Гулдурсун қалъа сингари тарихий обидаларга ташриф уюштирадилар
Sputnik Ўзбекистон мухбири Элликқалъа тумани тарихи ва туристик салоҳиятига бағишланган илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, очиқ осмон остидаги маданий мерос объектларини суратга олди.
Аёзқалъа - Қорақалпоғистоннинг энг гўзал ёдгорликларидан биридир. 100 м баландликдаги тепалик атрофида учта қалъа бирлаштирилган ва бу шаҳар Қизилқум саҳросининг четидаги мустаҳкам истеҳкомлардан бири бўлган ва кўчманчилар ҳужумларидан ҳимоя қилган.
Акчакўл Эллиқала туманининг шимоли-ғарбида жойлашган. Умумий майдони 1149 га . Чуқурлиги 35 метрга этади. Кўл бўйида бир нечта сайёҳлик лагери ва турли хил сув аттракционлари ташкил этилиши кутилмоқда.