Ўзбекистонликлар иссиқлик таъминоти учун фақат иситиш даврида пул тўлашади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРадиатор центрального отопления в квартире
Радиатор центрального отопления в квартире - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Унга кўра, 90-банднинг “а” кичик банди иситишга - иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида  баён этилиши таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, “календарь йил мобайнида ҳар ойда” сўзлари  “иситиш даврининг ҳар бир кунига”, “календарь” сўзи “иситиш давридаги календарь” сўзлари билан алмаштириш таклиф қилинган.

Қонун лойиҳаси 5 февралга қадар муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев иссиқлик таъминоти учун янги тўлов тизимини маъқуллагани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0