ТИВ юқумли коронавирус хавфидан яна бир марта огоҳлантирди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМедицинский персонал
Медицинский персонал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг масъул идоралари Ухан шаҳрида 136 нафар янги касалланиш ҳолатини аниқлаган. Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида ҳам 90 дан ортиқ касалланиш ҳолати рўйхатга олинган.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари Ухан шаҳрида (Хубей провинцияси) тарқала бошлаган пневмония вирусининг (коронавируснинг) янги шаклидан 2020 йил 20 январ ҳолатида жами 4 кишининг вафот этганини хабар қилган. Бу ҳақида ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Беморлар сони ошмоқда: Хитой хавфли вируси АҚШга етиб борди

Хитойнинг масъул идоралари Ухан шаҳрида 136 нафар янги касалланиш ҳолатини аниқлаган. Пекин ва Шенчжен шаҳарларида беморларнинг аниқлангани илк бор тасдиқланди. Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудида ҳам 90 дан ортиқ касалланиш ҳолати рўйхатга олинган.

Янги коронавирусни юқтирганлар Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда ҳам аниқланган, Ветнам ва Сингапурда айрим беморларнинг ушбу вирус билан касалланганлиги гумон қилинган.

“Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хориждаги бўлиб турган ёки чет элга, хусусан Хитойга боришни режалаштираётган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақиради ва Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (Хитой, Мўғулистон, Шимолий Корея ва Филиппин) +8610-6532-6305 телефон рақами орқали ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (Шанхай шаҳри, Анҳуй, Фусзян, Ҳунан, Цзянси, Цзянсу, Чжесзян провинсиялари)+8621-6307-1896 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Хитойда тарқалган коронавирус туфайли чегарадаги санитар назоратни кучайтирди.  Давлат чегараси кесишган жойлардаги Санитария-карантин пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Пневмония ва бошқа ўткир респиратор касалликлари аломатлари аниқланган беморларни алоҳидалаш ва шифохоналарга ётқизиш чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0