Ички ишлар вазири ўринбосари Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи бўлди

Oбуна бўлиш
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи Дониёр Ташходжаев Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайиндланди.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik.  Ички Ишлар вазири ўринбосари Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига  раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари,  полковник —Дониёр Ташходжаев Бахтиярович Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Дониёр Ташходжаев бугунгача ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти шахсий таркиби полковник Дониёр Ташходжаевга келгуси иш фаолиятида муваффақиятлар тилаган.

 

Янгиликлар лентаси
0