Россиялик эскперт: нолдан авиакомпания ташкил этиш учун беш йил керак бўлади

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишГенеральный директор Ассоциации "Аэропорт" Виктор Горбачев
Генеральный директор Ассоциации Аэропорт Виктор Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Аэропорт” ассоциацияси бош директори Виктор Горбачёв Ўзбекистоннинг арзон Humo Air авиакомпаниясини ташкил этиш режаларига ўз баҳосини берди.

2020 йилда Ўзбекистонда янги Humo Air авиакомпанияси ташкил этилади. Таъкидланишича, дастлаб авиакомпания мамлакат бўйлаб мунтазам рейсларни амалдаги авиакомпанияларга қараганда арзонроқ нархларда амалга оширишни режалаштирмоқда.

“Аэропорт” ассоциацияси бош директори Виктор Горбачёвнинг сўзларига кўра, авиакомпанияни ташкил этиш учун биринчи навбатда кўплаб ташкилий масалаларни ҳал қилиш ва катта сармояларни жалб қилиш керак.

“Авиакомпания ташкил этиш нима? Биринчидан,  самолётлар керак. Уларни қаердан олиш керак? Ким уларни олади? Ким уларни сотиб олади? Бу миллионлаб евро дегани! Бу чақа пул туради дегани эмас. Иккита салолётдан битта авиакомпания ташкил этиб бўлмайди. Демак, бошланишига камида бешта ёки олтита ва яна битта захира самолёти бўлиши керак. Ҳар қалай Россияда бундай ҳолат ва талаб мавжуд", - дейди эксперт.

Унинг сўзларига кўра, хозирча бу давлат ёки хусусий акциядорлик жамияти бўладими ёки молиялаштириш қандай ва ким томонидан амалга оширилади, аниқ эмас. Қолаверса, Humo Air қаерда жойлашиши ва экипажларни қаердан топиш аниқ эмас.

УзЛиДеп обсуждает кандидатуру Абдуллы Арипова на пост премьер-министра - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов янги авиакомпания ташкил қилиш ҳақида гапирди

“Ҳамма нарсани ҳисоблаш ва йўловчиларнинг етарли оқими бор-йўқлигини кўриш керак ва улар (йўловчилар. - Sputnik) учишадими ёки йўқ... Ҳа, ташкил этиш мумкин, лекин ким унда ташилади? Билишимча, Ўзбекистон тезюрар йўллар тармоғини яратмоқчи, “Сапсан”типидаги тезюрар поездлар ҳаракатини  йўлга қўймоқчи. Булар эса ўз йўлига йўловчилар оқимини оғдириб олади”- деди у.

Горбачёвнинг сўзларига кўра, авиакомпанияни нолдан ташкил этиш учун камида беш йилдан олти йилгача вақт керак бўлади.

Экспертнинг тўлиқ фикрини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Российский эксперт: на создание авиакомпании с нуля потребуется лет пять
Янгиликлар лентаси
0