ОИИБ Ўзбекистондаги 2,4 млрд долларлик лойиҳаларни молиялаштиради

© Пресс-служба МИВТМинистерство инвестиций и внешней торговли
Министерство инвестиций и внешней торговли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон, Бухоро ва Хоразм инфратузилмасини модернизация қилиш, ўрта шаҳарларни ривожлантириш дастурини Жаҳон Банки билан биргаликда молиялаштириш, “Бухоро-Ургенч-Хива” темир йўлини электрлаштиришни ОТБ билан биргаликда молиялаштириш шулар жумласидан.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Ўзбекистондаги 2,4 млрд долларлик лойиҳаларни молиялаштиради. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Осиё ОИИБнинг янги вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашув ўтказди. Бу унинг учун лавозимга тайинланганидан бери Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи бўлди.

Жилой дом в Москве - Sputnik Ўзбекистон
ОТБ Ўзбекистонга ипотека кредитини ривожлантиришга 500 млн $ беришга тайёр

Вазирлик хабарига кўра, томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда сув таъминоти, совоқава, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш ва йўл қурилиши соҳаларини ривожлантириш борасидаги инфратузилмавий инвестиця лойиҳаларини амалга оширилишининг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширилишини бошланиши ҳисобига 2019 йил ҳамкорлик кўламининг мисли кўрилмаган ўсиш нуқтаси бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув доирасида ОИИБ ва Ўзбекистон ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури лойиҳаси кўриб чиқилди.

“Ушбу дастур лойиҳаси қиймати 2,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, йўл қурилиши, энергетика, арзон уй-жойлар қўрилиши соҳалари ҳамда инфратузилма соҳасида хусусий секторни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутади”, - дейилади хабарда.

Улар орасида - Қорақалпоғистон, Бухоро ва Хоразм вилоятлари инфратузилмасини модернизация қилиш, ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастурини Жаҳон банки билан биргаликда молиялаштириш, “Бухоро-Ургенч-Хива” темир йўлини электрлаштиришни Осиё тараққиёт банки билан биргаликда молиялаштириш каби йирик лойиҳалар мавжуд.

Учрашув якунида амалга оширилаётган ташаббуслар доирасида лойҳаларни руёбга чиқаришнинг фаол босқичига ўтиш нуқтаи назаридан ўзаро муносабатларни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Янгиликлар лентаси
0