Эронлик депутат Трампнинг боши учун уч миллион доллар таклиф қилди

© REUTERS / Leah MillisПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эронлик депутат Аҳмад Ҳамза АҚШ президенти Дональд Трамп боши учун уч миллион доллар нақд тўлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Эронлик депутат Аҳмад Ҳамза АҚШ президенти Дональд Трамп боши учун уч миллион доллар тўлашни таклиф қилди. Бу ҳақда ISNA хабар қилмоқда.

“Кирмон вилояти аҳолиси номидан Трампни ўлдириб, унинг бошини бизга олиб келадиган кишига уч миллион доллар нақд пул тўлаймиз”, -  деди у парламентда сўзлаган нутқида.

Кирмон вилояти - америкаликлар томонидан ўлдирилган Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг туғилган жойи.

Вид на один из кварталов Тегерана - Sputnik Ўзбекистон
Эрон Сулаймоний ўлими учун Трампни судга чақиришни режалаштирмоқда

Сўнгги ҳафталарда Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди. Вашингтон Теҳронни айблаган Ироқдаги АҚШ элчихонаси олдида бўлиб ўтган норозилик намойишидан сўнг, АҚШ ҳарбийлари Сулаймонийни Ироқда бўлган пайтида ўлдирган.

Эрон Ироқдаги Америка базаларига ҳужумлар билан жавоб берди, зарбаларда ҳеч ким жабрланмади. Аммо кейинчалик Эрон ҳарбийлари тасодифан Теҳрондан Киевга учиб кетаётган “Украина халқаро ҳаво йўллари” самолётини уриб туширди. Самолёт бортидаги барча 176 киши ҳалок бўлди.

Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, самолёт Эрон ҳарбий объекти яқинида учиб кетаётган бўлган ва “душман нишони”, хусусан, қанотли ракетаси сифатида қабул қилинган. Шу билан бирга, Эрон АҚШ томонидан ҳужумларни кутаётган бўлганларини, шу сабабли мамлакатнинг ҳаво мудофааси тизимлари тўлиқ шай ҳолатида бўлганини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0