“Эпидемияга олиб келиши мумкин”: Шифокор янги ҳалокатли коронавирус ҳақида

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишПроизводство вакцины против гриппа A/H1N1
Производство вакцины против гриппа A/H1N1  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойлик шифокорлар ХХРда аниқланган янги коронавирус одамдан одамга юқишини аниқладилар. Ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов Sputnik радиоси эфирида ушбу вирус тўғрисидаги маълумотлар нима учун жуда ташвишли эканлигини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Хитойлик мутахассислар коронавируснинг янги турини одамдан одамга юқишини аниқладилар, 14 шифокор аллақачон юқтириб олган. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитасининг махсус экспертлар комиссияси раҳбари Чжан Наньшань маълум қилди.

“Мавжуд маълумотларга кўра, коронавируснинг янги тури одамдан одамга аниқ юқади. Гуандун провинциясида иккита ҳолат қайд этилди, улар Уханга бормаган, аммо уларнинг оила аъзолари янги турдаги коронавирусни юқтирган кишилар бўлган жойга боришган. Шунинг учун энди “вирус одамдан одамга юқади” деб аниқ айтишимиз мумкин”, - деди Чжун Наньшань сўзларидан келтиради РИА Новости.

Ўтган йилнинг охирида Хитой расмийлари Хубей провинциясининг Ухань шаҳрида номаълум касаллик қайд этилганлигини, кейинчалик бу коронавируснинг янги тури эканлигини айтишди. Беморларда иситма, йўтал ва нафас қисилиши кузатилади. Бир неча киши ҳалок бўлди.

Здание министерства здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ССВ Хитойдаги номаълум вирус сабаб қатъий чоралар кўрилаётгани маълум қилди

Вирус Хитойдан ташқарида ҳам тарқалди, Жанубий Кореяда ҳам юқтирилишнинг биринчи ҳолати тасдиқланди.

Тиббиёт фанлари доктори, иммунолог, ўта хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов Sputnik радиоси эфирида мавжуд маълумотлар жуда хавотирли эканлигини айтди.

“Вирус касалланганлар билан алоқада бўлган шифокорларда ҳам аниқлангани ва ҳаттоки шундай кўп сонли ҳолатлар рўй бергани, вируснинг эпидемияга кўламида тарқалиши хавотирга солмоқда. Бугунги кунга қадар вируснинг одамдан одамга юқиши ҳақида ишончли маълумотлар йўқ эди. Энди унинг юқиш йўлларини аниқлаш жуда муҳимдир, агар у ҳаво-томчи йўли бўлса, унда бу янада жиддий вазият, чунки бундай йўл инфекциянинг тез тарқалишига олиб келади ... Шунинг учун, менимча, чегараларда жиддий чоралар кўрилиши даркор...  Айнан шу вирусни тўғри аниклаш учун диагностика тизимларини иложи борича тез ишлаб чиқиш керак. Эҳтимол, гап карантин ҳақида ҳамдир (касалланганлар учун - таҳр.)" - деди Владислав Жемчугов.

Коронавируслар - икки субоилага бўлинган 30 дан ортиқ вируслардан иборат оиладир. Улар биринчи марта 1965 йилда ажратиб олинган. Одатда, улар одамларга, уй ҳайвонларига, қушларга, чўчқаларга, шунингдек, қорамолларга таъсир қилади.

Янгиликлар лентаси
0